Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KUN.UZ дайжести: 19 ноябрь, Ўзбекистон хабарлари
Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 19 ноябрь куни Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида йиллик маҳсулот айирбошлаш ҳажми 300 млн долларга етиши мумкин>>
Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги йиллик маҳсулот айирбошлаш ҳажми 300 млн долларга (816,3 млрд сўм ёки 31,6 млрд рупий) етиши мумкин.
Томск вилояти делегацияси Ўзбекистонда музокаралар ўтказди>>
2015 йилнинг 10-15 ноябрь кунлари Томск вилояти делегацияси Ўзбекистонда бўлди, дея хабар бермоқда Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси.
“Биз ҳақда ёзмасин, журналистга тўлайдиган пулимиз йўқ”>>
Самарқандда яқинда очилган тиббий марказ ҳақида хабар ёзиб, аҳолига бу янгиликни етказмоқчи бўлдим. Марказга борганимда бош врач йўқ экан. Таниш бир доктор унга қўнғироқ қилиб, мақсадимни етказди. Гаплашиб бўлгач, танишим менга нима дейишини билмай қолди, деб ёзмоқда самарқандлик блогер Тошпўлат Раҳматуллаев.
Онаси Дубайга ишлашга кетиб, ўзи қулга айлантирилган 9 яшар самарқандлик бола озод этилди>>
ИИВ Жиззах вилоятида газ қувури портлагани ҳақидаги хабарларни инкор қилди>>
Расмий маълумотларга кўра, Жиззах вилоятида “Ғаллаорол-Янгиер-Тошкент” газ қувури участкаларидан бирида авария содир бўлган.
Ўзбекистонлик қори Макка шаҳрида ўтказилган 37-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этди>>
Жорий йилнинг 7-11 ноябрь кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ўтказилган 37-Халқаро Қуръони карим мусобақасида, ўзбекистонликлар вакили – “Мулла Қирғиз” ўрта махсус ислом билим юртини битирган, ҳозирда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Туганой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган Шамсиев Ҳамидхўжа иштирок этиб қайтди.
Сардобаликлар автойўллар аҳволидан нолимоқда>>
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидан ўтувчи автомобиль йўллари кўп йиллардан буён ёмон аҳволда қолиб келмоқда. Шу боис туман аҳли матбуотга мурожаат қилишга қарор қилди.
Конимехлик фермер 200га яқин туяни парвариш қилмоқда>>
Навоий вилоятининг Конимех туманида жойлашган “Сарибел” наслчилик-ширкат хўжалигида 173та туя боқилмоқда.
Экстремистик ғояларни тарғиб қилган талаба қўлга олинди>>
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўқон педагогика институти талабаси Мўминжон Сиддиқовни диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғоялари мавжуд материалларни тарқатганликда айблаб қўлга олди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси 44 млрд сўмлик 120 та шартнома имзолади>>
Ўзбекистонликларга Франциянинг “Санъат ва адабиёт соҳасидаги хизматлари учун” ордени тақдим этилди>>
2015 йилнинг 9 ноябрь куни Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидаги қабул маросимида элчи Жак-Анри Эльс Франция маданият ва коммуникациялар вазири Флёр Пеллерэн номидан Ўзбекистоннинг икки фуқаросига “Санъат ва адабиёт соҳасидаги хизматлари учун” ордени кавалерининг белгилари билан мукофотлади.
Покистон бош вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунланди>>










