Жаҳон | 15:20 / 19.11.2015
2196
1 дақиқада ўқилади

Мисрга парвоз қилаётган Польша самолёти бортидан портловчи модда топилмади

Варшавадан Мисрнинг Хургад шаҳрига учаётган самолёт борти текширувдан ўтказилганида, портловчи ускуна борлиги ўз тасдиғини топмади, дея хабар бермоқда Reuters.

Бу ҳақда самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширган Болгариянинг Бургас аэропортида эълон қилинди.

Аввалроқ авиалайнернинг 64 ёшли йўловчиси бортда бомба борлиги ҳақида маълум қилгани аниқланган эди.

Бу ҳақдаги хабар маълум бўлганидан сўнг барча йўловчилар самолётдан эвакуация қилиниб, полиция аэропорт атрофини қуршовга олди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш