Жаҳон | 01:53 / 19.11.2015
2272
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда худкуш-террорчи ўзини портлатиб юбориши натижасида уч киши ҳалок бўлди

Нигериянинг шимолида жойлашган Кано шаҳридаги мобиль қурилмалар бозорида икки нафар худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборди, деб хабар бермоқда Reuters.

Полиция берган маълумотга кўра, портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлган. Саккиз киши эса турли даражадаги тан жароҳати олган.

Полиция комиссарининг маълум қилишича, портлаш маҳаллий вақт билан 16.00 атрофида содир бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш