Ўзбекистон | 07:00 / 19.11.2015
3444
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси 44 млрд сўмлик 120 та шартнома имзолади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасида иштироки натижаларига кўра бир қатор ҳамкорлар билан узоқ муддатли шартномалар тузди.

Кооперацион биржада иштирок этганларга миллий авиакомпаниянинг фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Миллий авиакомпания стендига ташриф буюрганларга миллий авиакомпания логотипи туширилган ахборот буклетлари, реклама маҳсулотлари ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун контакт ахбороти тақдим қилинди.   

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, авиакомпаниянинг бу йилги буюртмалар портфели 44 млрд сўмлик 120 та шартномани ташкил қилди.

Шартномаларнинг асосий қисми маҳаллий ҳамкорлар, жумладан: бир марталик идишлар етказиб берувчи “Central Asian Constiction Ltd.” МЧЖ, махсус ишчи кийим ишлаб чиқарувчи “Iftixor Kiyim Sanoat” МЧЖ ва “Saloman S Roliks” МЧЖ, гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Selen Lux” МЧЖ ва бошқалар билан имзоланди.     

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш