Жаҳон | 17:08 / 19.11.2015
4869
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Саратов вилоятида 13 ёшли маст қиз 6 машина иштирокидаги ЙТҲни келтириб чиқарди

Россиянинг Саратов вилоятида жойлашган Балаково шаҳрида 13 ёшли қиз маст ҳолда йўл-транспорт ҳодисасини уюштирди. Бу ҳақда “Взгляд-инфо” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, 19 ноябрга ўтар кечаси вояга етмаган қиз ота-онасига тегишли ВАЗ-2114 машинасига ўтириб, бошқарувни қўлдан чиқарган ва ҳовлида қолдирилган 5та машинага урган.

ВАЗ-2112, ВАЗ-2110, Chevrolet Lacetti, Suzuki, Renault Duster машиналари зарар кўрган.
Бу иш юзасидан қизнинг ота-онаси жавобгарликка тортилади.