Жамият | 13:37 / 21.11.2015
2740
1 дақиқада ўқилади

Бельгияда террорчилик хавфи даражаси юқорилиги боис метро ёпиб қўйилди

Бельгия пойтахтида ҳукумат томонидан террорчилик хавфи даражаси юқори деб эълон қилинганидан сўнг метро ёпиб қўйилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Шаҳар аҳолисига одамлар кўп жойда “жиддий ва кутилмаган” ҳужумлар бўлиши мумкинлиги эҳтимолидан эҳтиёткор бўлишликлари тавсия этилган.
Айни пайтда ҳукумат хавфнинг юқори даражада оширилишига қандай омиллар сабаб бўлганлигига аниқлик киритмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш