Жамият | 11:10 / 21.11.2015
2602
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда касаба уюшмалари устидан оммавий равишда тинтув ўтказилди

Жанубий Корея пойтахти Сеулда ўтказилган оммавий норозиликлар сабаб мамлакат полицияси ксаба уюшмалари офисларида тинтув ишларини олиб борган. Бу ҳақда “Ренхап” агентлиги маълум қилган.

Тинтувлар саккиз касаба уюшмасининг 12 та офисида, шунингдек, Корея касаба уюшмалари конфедерациясида ҳам ўтказилган. Полиция ходимларида ҳукуматга қарши норозилик ўтказган 130 минг киши ҳақида маълумотлар бўлган. Норозиликларга сабаб ҳукуматнинг тарих ўқув китобларини ўзгартириш ва меҳнат бозоридаги ислоҳотларига қарши ташкиллаштирилган.

Ҳукуматнинг маълум қилишича, бундай тартибсизликлар касаба уюшмалари томонидан амалга ошириб келинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш