Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:31 / 22.11.2015
3468
1 дақиқада ўқилади
“Реал” – “Барселона”: Бенитес фаолиятидаги охирги 17 йил ичида энг йирик мағлубиятга учради
Мадриднинг “Реал” жамоаси Испания чемпионатининг 12-турида ўзининг асосий рақиби “Барселона”га ўз майдонида 0:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.
Қироллик клубининг бош мураббийи Рафаэль Бенитес фаолиятидаги охирги 17 йил ичида биринчи марта 4 ва ундан кўпроқ тўп фарқи билан ютқазди.
Охирги марта унинг мураббийлигидаги “Эстремадура” клуби 1999 йил январда “Атлетико”га 0:5 ҳисобида бундай йирик ҳисобда ютқазган эди.