Жаҳон | 15:25 / 22.11.2015
3450
1 дақиқада ўқилади

Авиакомпания Қирғизистонда унга тегишли Boeing қўниш чизиғидан чиқиб кетгани ҳақидаги хабарларни шарҳлаб ўтди

AviaTraffic авиакомпанияси кеча Қирғизистоннинг Ўш шаҳри аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширган ўзига тегишли Boeing 737 самолёти қўниш чизиғидан чиқиб кетгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
“Кўриш ёмон бўлганига қарамай, самолёт чизиққа қўнди, аммо тезликда чизиқдан бироз четга чиқди ва тупроққа ўтириб қолди, натижада шасси ва двигателга зарар етди”, - деди компания вакили.
Илгарироқ Красроярскдан учаётган самолётда шасси бузилгани ҳақида хабар берилган эди.