Жаҳон | 10:37 / 22.11.2015
5412
1 дақиқада ўқилади

Франция армияси бош штаби раҳбари ИШИД устидан ғалаба қозониш осон эмаслигини тан олди

Франция армияси бош штаби раҳбари Пьер де Вилье ИШИД устидан ғалаба қозониш осон эмаслигини тан олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

“Армияда биз узоқ истиқболларга ўрганганмиз, аммо одамлар тез натижаларни хоҳлайди. Сурия ва Ироқда биз бу вазиятга дуч келганмиз. Барча биладики, ихтилофга дипломатик ва сиёсий каналлар орқали якун ясалади”, - деди у Le Journal du Dimanche’га берган интервьюсида.

Шунингдек, де Вилье россиялик ҳамкасби Валерий Герасимов билан Суриядаги хатти-ҳаракатларни муҳокама қилганини айтди. У икки давлат ўзаро келишиб иш тутиши лозимлигини таъкидлади.