Жаҳон | 16:35 / 22.11.2015
3786
1 дақиқада ўқилади

Германия ички ишлар вазири бундесвернинг террорчиликка қарши курашда иштирокига қарши

Германия ички ишлар вазири Томас де Мезьер бундесвернинг мамлакат ичида террорчиликка қарши курашга жалб қилинишига қарши чиқди. Бу ҳақда Bild am Sonntag нашри ёзмоқда.

“Германиянинг ички хавфсизлигини таъминлаш полициянинг иши, ва у ўз вазифасини бажаришга яхши тайёргарлик кўрган”, - таъкидлади у.

Илгарироқ Германия парламентида кўпчиликни ташкил қиладиган Христиан-демократик иттифоқи ва Социал-демократик партия вакиллари ГФРнинг Сурияда ИШИДга қарши курашга қўшилишини ёқлаб чиққан эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш