Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта дайжести: Асосий хабарлар. Ўзбекистон (16-22 ноябрь)
Ҳурматли ўқувчилар! Юртимизда хафта давомида (16-22 ноябрь) содир бўлган хабарлар хроникасини эътиборингизга такроран ҳавола этамиз.
Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорлари учрашуви ўтказилди>>

13 ноябрь куни Япония таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирининг ўринбосари Кихеи Маэкава раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорларининг конференцияси бўлиб ўтди.
Москвадаги ўзбекларга тегишли "Я Самарқанд" кафесига безорилар ҳужум уюштиришди>>

АҚШдаги ўзбек ёшлари ўртасида "Олтин қалам" номли номли ўзбек тилидаги иншолар танлови ўтказилди>>
Ўзбекистонлик дзюдочилар Хитойдаги Гран-Прида қатнашиш учун жўнаб кетди>>
BBC Ўзбекистонда Буюк Ипак йўли ҳақидаги фильмни суратга олишни бошлади>>
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида бир қатор ҳужжатлар имзоланади>>
Ўзбекистонда “Ёшлар ҳафталиги” бошланди>>

2016 йилда хотин-қизлар ва ногиронларни ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади>>
16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Марокашдаги самбо бўйича ЖЧда Ўзбекистон вакиллари 7та медал олишди

Марокашнинг Касабланка шаҳрида самбо бўйича жаҳон чемпионати якунланди.
Йилнинг сўнгги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этди.
Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф Ўзбекистонга келди>>

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Ўзбекистонга расмий ташрифини бошлади.
Осиё тараққиёт банки Наманган вилоятида каналлар қурилишини молиялаштиради>>

Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилаётган, Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида 2016-2018 йилларда каналларни реконструкция қилиш ва қуриш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида Наманган килояти Янгиқўрғон туманидаги 27,5 километрлик Ён канали ва 14 километрлик Газнон каналлари тўлиқ реконструкция қилинади.
Беларусь Ўзбекистонга зирҳли машиналар йиғишни таклиф қилмоқда>>

Беларуснинг “140-таъмир заводи” Ўзбекистонга зирҳли машиналар йиғиш, шунингдек, ҳарбий техникага хизмат кўрсатишни таклиф қилди. Бу ҳақда яқинда Тошкентга келиб кетган корхона делегацияси вакилига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар қилмоқда.
Тошкентда Кичик грантлар дастури муҳокама қилинди>>

2015 йил 16 ноябрь куни Тошкентдаги Grand Mir Hotel меҳмонхонасида Глобал экологик жамғарманинг Кичик грантлар дастурига оид мамлакатларга бўйича дастурий стратегияси ҳолатлари муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди.
Ўзбекистонда антибиотиклар ҳақида хабардорлик куни нишонланади>>

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 9:00да “Пойтахт” бизнес-марказида Антибиотиклар ҳақида хабардорлик кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тошкентда 10 ёшли қизалоқ бастакор, пианист ва дирижёр сифатида концерт қўйди>>

14 ноябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида 10 ёшли иқтидор эгаси Жаннат Ҳусейнзоданинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳридаги КОICA Касб-ҳунарга ўқитиш марказига қабул ҳақида эълон қилинди>>

“Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICA) иштирокида Тошкент шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитиш (касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш) учун қабул қилинади.
Ўзбекистонда Жанубий Корея нодавлат ташкилоти фаолиятидан хавотир билдирилмоқда>>

Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг Осиё маданият ва тараққиёт институтининг Тошкентдаги ваколатхонаси фаолиятидан хавотир билдирилмоқда.
Ўзбекистон ТИВда дипломатик хизматнинг янги раҳбари тайинланди>>

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов вазирликнинг Дипломатик хизматлар бўлимига («Дипхорижхизмат») янги раҳбар тайинлади.
Самарқандда расман олинмаган 42 нафар лицей ўқувчилари 3-курсда ўқишда давом этмоқда>>

Мана уч йилдирки, СамДУ қошидаги биринчи академик лицейда расман ўқишга кира олмаган 42 нафар ўқувчи таҳсил олишда давом этмоқда. Улар дарсларга қатнайди, рейтинг дафтарига эга, имтиҳонларни топширади, улар аллақачон учинчи курсда таълим олмоқда.
Ўзбекистон глобал террорчилик рейтингида 124-ўринни эгаллади>>

Лондонда жойлашган Иқтисодиёт ва тинчлик институти (The Institute for Economics and Peace) томонидан ҳозирланган Глобал террорчилик рейтингида Ўзбекистон 162 давлат ичида 124-ўринни эгаллади. Тадқиқот натижалари институтнинг сайтида эълон қилинди.
Ўзбекистонда халқаро "Бағрикенглик куни" нишонланди>>

“16 ноябрь—Халқаро бағрикенглик куни”. Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университетида Дин ишлари бўйича қўмита ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик—жамият барқарорлиги гарови” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Ўзбекистонлик қандолатчилар маҳсулотларини қадоқлашда қийинчиликларга дуч келишаётганини айтишмоқда>>

Айни пайтда ўзбекистонлик қандолатчилар маҳсулотларини қадоқлаш ва ўрашда (упаковкалашда) қийинчиликларга дуч келишмоқда, деб айтди яқинда бўлиб ўтган соҳа вакиллари матбуот-анжуманида Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси вакили.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Париждаги терактларни қоралади>>

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансуров хорижий ОАВга берган интервьюсида Парижда содир этилган терактларни кескин қоралади.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди>>
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф 17 ноябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
8 ноябрь - Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун>>

Ўз мустақиллигини қўлга киритган ҳар бир юрт байроғининг Бирлашган миллатлар ташкилоти бош қароргоҳи майдонида музаффар ҳилпирашини истайди.
Ўзбекистонда Конституция ойлиги бошланди>>
Самвел Бабаян: “Муҳим ғалабага эришдик ва уни мухлисларга бағишлаймиз">>
Фарғоналик доирачи Парижда ўтказилган ижод фестивалида ғолиб бўлди>>
Ўзбек олимлари C гепатити вирусини аниқлашнинг янги усулини ихтиро қилишди>>
ФВВ: 17 куни Тошкентда сезилган зилзила кучи 2,5-3 баллга тенг бўлган>>
Покистон бош вазири Мустақиллик майдони ва Самарқанд шаҳрини зиёрат қилди>>

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф 18 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдони ва Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларни зиёрат қилди.
Ўзбекистонда Конституция ойлиги бошланди>>

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллиги муносабати билан умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларда ҳуқуқий, маданий-маърифий тадбирлар ойлиги бошланди.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг Ўзбекистон ЯИМ ҳажмидаги улуши 1,4 фоизга ўсди>>

«Ўзқурилишмаҳсулот» АК 2014 йилда 2 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган. 2015 йилда бу кўрсаткич 2,12 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда, деб ёзади review.uz.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида йиллик маҳсулот айирбошлаш ҳажми 300 млн долларга етиши мумкин>>
Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги йиллик маҳсулот айирбошлаш ҳажми 300 млн долларга (816,3 млрд сўм ёки 31,6 млрд рупий) етиши мумкин.
Томск вилояти делегацияси Ўзбекистонда музокаралар ўтказди>>
2015 йилнинг 10-15 ноябрь кунлари Томск вилояти делегацияси Ўзбекистонда бўлди, дея хабар бермоқда Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси.
Онаси Дубайга ишлашга кетиб, ўзи қулга айлантирилган 9 яшар самарқандлик бола озод этилди>>
ИИВ Жиззах вилоятида газ қувури портлагани ҳақидаги хабарларни инкор қилди>>
Расмий маълумотларга кўра, Жиззах вилоятида “Ғаллаорол-Янгиер-Тошкент” газ қувури участкаларидан бирида авария содир бўлган.
Ўзбекистонлик қори Макка шаҳрида ўтказилган 37-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этди>>
Жорий йилнинг 7-11 ноябрь кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ўтказилган 37-Халқаро Қуръони карим мусобақасида, ўзбекистонликлар вакили – “Мулла Қирғиз” ўрта махсус ислом билим юртини битирган, ҳозирда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Туганой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган Шамсиев Ҳамидхўжа иштирок этиб қайтди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси 44 млрд сўмлик 120 та шартнома имзолади>>
Ўзбекистонликларга Франциянинг “Санъат ва адабиёт соҳасидаги хизматлари учун” ордени тақдим этилди>>
2015 йилнинг 9 ноябрь куни Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидаги қабул маросимида элчи Жак-Анри Эльс Франция маданият ва коммуникациялар вазири Флёр Пеллерэн номидан Ўзбекистоннинг икки фуқаросига “Санъат ва адабиёт соҳасидаги хизматлари учун” ордени кавалерининг белгилари билан мукофотлади.
Покистон бош вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунланди>>
3 декабрь куни Сенатнинг ялпи мажлиси чақирилади>>
2015 йил 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ТИВда Россия элчиси билан халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди>>
2015 йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда кучсиз зилзила қайд этилди>>
20 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 10:45да Ўзбекистон ҳудудид
ОАВ: уяли алоқа қачон яхши ишлайди?>>

Охирги пайтларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларда уяли алоқа сифатининг тушиб кетганлиги қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда.
«Очиқ хат» китоби «Йилнинг энг яхши китоби» танлови ғолиби бўлди>>
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Очиқ хат» китоби «Йилнинг энг яхши китоби» танловида ғолиб бўлди.
Сирдарёда чақалоқфурушлар қўлга олинди>>
Сирдарёдаги шифохоналардан бирида акушерлик лавозимида ишлаб келган аёл чақалоқ савдосида айбланиб қўлга олинди.
Тошкент ўт ўчирувчилари йил давомида 14 марта телефон орқали алданди>>
2015 йил давомида Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги идорасига ёнғин ҳақида 14 марта ёлғон қўнғироқ бўлди.
Uzreport канали АПЛ ўйинларини трансляция қилишни бошламоқда>>
Uzreport канали Ўзбекистон ҳудудида Англия премьер-лигаси ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистонда Марказий Осиё учувчилари учун тренинг маркази ташкил этилади>>
Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси (IATA) 2016 йили Тошкентда Марказий Осиё фуқаролик авиацияси учувчилари учун тренинг маркази яратишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон текстилчилари Россия армиясига кийим-кечак етказиб беради>>
Amin Invest International Ўзбекистон-Англия-Россия қўшма корхонаси жорий йилда Россия армиясига бир неча турдаги кийим-кечак етказиб беришни бошлайди.
Ўзбекистонда навбатдаги зилзилалар сезилди>>
21 ноябрда тонгги соат 5:16 да Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида кучсиз зилзила сезилди.
"Пахтакор" 11-марта Ўзбекистон чемпиони бўлди>>

Бугун, 21 ноябрь куни Олий лига 30-тури доирасида охирги учрашувлар ўтказилди ва миллий чемпионатнинг жорий мавсуми якунланди.
Тошкентдаги "Parlament" кафесида ёнғин келиб чиқди>>
Бугун, 21 ноябрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган "Parlament" кафесида ёнғин келиб чиқди.
Ўзбекистон кўпроқ ҳажмда уран ва олтин қазиб олишни режалаштирмоқда>>
Ўзбекистон тоғ-кон фаолиятини фаоллаштириб, халқаро бозордаги мавқеини мустаҳкамламоқчи. Ўзбекистон барча эътиборини олтин, уран ва мис қазиб олишга қаратади ва шу мақсадда хорижий инвестицияларни изламоқда. Жорий йилда қўшма корхоналар ташкил қилиш учун 540 та кондан фойдаланишга рухсат берилган.
Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда ноқонуний ўқ-дори билан қўлга тушди>>
Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган шахс Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида машинада ўқ-дори олиб кетаётганида қўлга олинди.
Тошкентда зарурий тадбирлар ўтказилиши натижасида газ босими тақсимоти барқарорлаштирилди>>
Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш давомида газ тақсимоти тизими катта кўламда реконструкция қилинди. Эски газ қувурлари тўлиқ алмаштирилди. Бунинг эвазига Тошкентнинг барча туманларида газ босими тақсимоти яхшиланди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қарийб 2 млрд сўмлик контрафакт маҳсулотлари мусодара қилинди>>

2015 йилнинг 9 ойи мобайнида контрафакт маҳсулотларнинг умумий қиймати 1 841 786 500 сўмни ташкил қилди.
Игорь Сергеев 23 та гол билан Олий лига тўпурарига айланди>>

Ҳужумчи "Андижон"га қарши кечган сўнгги тур учрашувининг 72-дақиқасида пеналтидан ва 84 дақиқада ўйиндан гол киритишга муваффақ бўлди.
Яна бир ўзбекистонлик дзюдочи Циндаодаги турнирда совриндор бўлди>>

Хитойнинг Циндао шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При турнири давом этмоқда. Мусобақада 59 давлатнинг жами 379 нафар дзюдочилари татамига чиқишяпти.

































