Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 23:58 / 22.11.2015
4089
1 дақиқада ўқилади
Норинда маҳалладошларига қарийб 8 млн сўм нафақа пулларини ортиқча тўлаб юборган раис жиноий жавобгарликка тортилди
Наманган вилояти Норин туманида қарийб 8 млн сўм нафақа пулларини ортиқча тўлаб юборган раис жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Текширувда маълум бўлишича, маҳалла раиси бўлган Каримжон Бобоев 2014 йил давомида у 7 нафар фуқарога 7 млн 649 минг сўм миқдоридага ижтимоий нафақа пулларини ҳужжатларни қалбакилаштирган ҳолда тўлаб юборган.
Унинг бу хатти-ҳаракатлари аниқлангач, Бобоев раислик мансабидан озод қилиниб, жиноий жавобгарликка тортилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш