«Реал» мухлислари Перес ва Бенитесдан истеъфо талаб қилишди
«Реал» мухлислари Ла лиганинг 12-тури доирасида бўлиб ўтган «Барселона»га қарши ўйин (0:4) танаффуси вақтида клуб президенти Флорентино Перес ҳамда бош мураббий Рафаэл Бенитесдан истеъфо талаб қилиб ҳайқиришди.
Аввалига мухлислар "Florentino out!" ёзуви бор баннерларни кўтариб туришган. Сўнг ўз истакларини бақирган ҳолда айта бошлашган.
Стадион маъмурияти вазиятни қўлга олишга ҳаракат қилган ва мухлисларнинг овозини "босиб қўйиш" учун овозкучайтиргичли карнай орқали реклама беришган, ўйин охирида эса жамоа мадҳияси баланд овозда янграган.
Ўйин якунига етган сари ишқибозларнинг ҳайқириқлари баландроқ жаранглай бошлади.
Қайд этиш керакки, «Қироллик клуби» Испания чемпионати доирасида кетма-кет иккита ўйинда ютқазди ҳамда «Барселона»дан 6 очко ортда қолиб кетди.