Фан-техника | 19:09 / 23.11.2015
4550
1 дақиқада ўқилади

3D-принтерда чоп этилган реактив дрон тезлик бўйича янги рекорд ўрнатди

Реактив двигателга эга янги дрон 3D-принтерда чоп этилган энг мураккаб учар аппарат деб тан олиниши мумкин. Шу ойда Дубайдаги авиашоуда тақдим этилган дрон Хитойнинг радиобошқарувли ишланмаларига мутлақо ўхшамайди. Унинг 3 м ли қанотлари ва аэродинамик дизайни диққатга сазовор.
Дронни ишлаб чиққан компания Aurora Flight Sciences и Stratasys вакилларининг таъкидлашича, аппаратнинг 80 фоизидан ортиқроғи принтердан чиқарилган. Дроннинг вазни 15 кг, тезлиги эса 341 км/соатни ташкил қилади.
“Бу 3D-принтерда чоп этилган дунёдаги энг катта, энг тезкор ва энг мураккаб учар аппаратдир”, - деди компания муҳандиси Дэн Кэмпбел тақдимот чоғида.
У аллақачон тезлик рекордини ўрнатгани айтилмоқда.