Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:44 / 23.11.2015
1809
1 дақиқада ўқилади
Аргентинада ҳукмрон партиясидан номзод мамлакат президентлик сайловида мағлубиятга учраганини тан олди
Аргентина ҳукмрон партиясидан номзод Даниэль Сциоли мамлакат раҳбарлигига бўлган курашда мағлуб бўлганини тан олди, деб хабар бермоқда Reuters.
“Аргентина халқи янги президент деб Маурисио Макрини танлади. Уни бу ютуқ билан ҳозиргина телефон орқали табрикладим”, — деди у.
Сайловлар якунида 66 фоизлик бюллетен ҳисобида Макри 53,5 фоиз, Сциоли эса 46,5 фоиз овоз тўплаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш