Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:29 / 23.11.2015
2083
1 дақиқада ўқилади
Мьянмадаги ер кўчкиси туфайли 100дан ортиқ киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда
21 ноябрь куни кечаси Мьянманинг шимолидаги Кашин вилоятида юз берган ер ўпирилиши ҳодисаси туфайли ҳалок бўлганлар сони 104 нафарга етган. Шунингдек, 100дан ортиқ киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.
Ер ўпирилиши олтин ва нефрит шахталаридан олинган жинслардан иборат, баландлиги 300 метрлик тоғда қайд этилди. Вайроналар остида 70га яқин уй қолиб кетган.
Бу ҳудуд аҳолиси нефрит қазиб олиш ва сотиш билан шуғулланган.
Ҳиндистон ва Хитой чегараси ҳудудида дунёдаги нефритнинг 90 фоизи қазиб олинади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш