Ўзбекистон | 10:57 / 23.11.2015
4259
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятида ўтказилган рейдда ноқонуний фаолият олиб борган 12 нафар киракаш аниқланди

Навоий вилоятида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ҳудудий бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда давлат солиқ қўмитаси вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда 26 октябрда ўтказилган рейд натижасида ноқонуний, лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган 12 нафар автотранспорт эгаси аниқланган.
Қонунбузарликка нисбатан тегишли чоралар кўриш мақсадида қўлга киритилган фактлар ва материаллар солиқ органига жўнатилган.