Жаҳон | 16:44 / 23.11.2015
3295
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Жанубий Кореяда Америка ҳарбий вертолёти қулаб тушди

23 ноябрь куни Жанубий Кореянинг Канвондо провинцияси Вонжу шаҳрида Америка ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради. Ҳодиса натижасида икки киши вафот этган, деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда “Рёнҳап” агентлиги хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса сабаблари ва тафсилотлари ўрганилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш