Жаҳон | 20:08 / 23.11.2015
2567
1 дақиқада ўқилади

Темир Сариев Ўшда зилзиладан азият чекканларга 200 минг сом ваъда қилди

Қирғизистон бош вазири Темир Сариев Ўш вилоятида содир бўлган қатор зилзилаларидан азият чеккан аҳолига 200 минг сомдан товон пули тўлашни ваъда қилди. Бу ҳақда у бугун бўлиб ўтган селектор йиғилишида таъкидлади.

“Пул етиб бормайди деб хавотир олманг. Дастлаб вайрон бўлган ва зарар кўрган объектларнинг аниқ рўйхатини тузиш лозим. Маблағ бор, биз 200 минг сомга яна ФВВ ҳисобига келаётган пулларни қўшмоқчимиз”, - деди у.

17-18 ноябрь кунлари Ўшда 7 балли зилзила рўй берди. Офат эпицентри Қорасув туманида бўлди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш