Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карло Анчелотти: Келажакда Зидан "Реал"ни муваффақият билан бошқаришига аминман
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти ёшлар жамоасига мураббийлик қилиб келаётган Зинедин Зиданнинг келажакда асосий жамоани бошқаришга муносиб эканини таъкидлаб ўтди.
«Футболчи Зиданда фантастик фаолият бўлган. Ҳозирда у мураббийлик соҳасида тажриба тўпламоқда».
Зиданда ажойиб мураббий бўлиб етишиш учун барча хусусиятлар: харизма, характер ва бой тажриба мавжуд. Келгусида у «Реал» ёки бошқа жамоани бошқариши мумкин. Унинг мураббийлик соҳасида муваффақият қозонишига ишончим комил».
«Мадридга келганимда, Зинедин менга жуда катта ёрдам берганди. У Бензема ва Варан билан ажойиб муносабат ўрнатган. У жамоадаги кайфият ва клубни жуда яхши билади. Бутун йил давомида мен билан ишлагани муҳим қарор бўлганди».