Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:58 / 24.11.2015
3222
1 дақиқада ўқилади
Пентагон АҚШ Суриядаги авиазарбаларни давом эттираверишлигини маълум қилди
Пентагонда “аввал қандай режалаштирилган бўлса, худди шундай” АҚШ Суриядаги авизарбаларини давом эттираверади, деб маълум қилишди. Бу ҳақда SkyNews телеканали хабар берган.
Ҳукумат вакили Стив Уоррен Су-24 воқеасига изоҳ берар экан, жумладан, бу воқеа ИШИДга қарши кампания фаолиятига таъсир этмаслигини айтиб ўтган.
“Бу Россия ва Туркия ўртасидаги воқеадир. Бу АҚШ бошлиқ коалициянинг муаммоси эмас”, — деди у.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш