Жаҳон | 18:53 / 24.11.2015
7885
1 дақиқада ўқилади

Путин: Россия самолёти Туркия чегарасидан 1 км узоқда уриб туширилди

Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, Россиянинг Су-24 самолёти Туркиянинг F-16 қирувчиси томонидан уриб туширилган.

Бу сўзлар Путиннинг Иордания қироли Абдулла бин ал-Ҳусайн билан Сочида ўтаётган учрашуви чоғида айтилди. Суҳбат “Россия 24” телеканали орқали трансляция қилинмоқда.
Путиннинг сўзларига қараганда, самолёт Туркияга хавф солмаётган эди ва ушбу мамлакат чегарасидан 1 км узоқда уриб туширилган эди.

Шунингдек, самолёт “ҳаво-ҳаво” ракетаси билан туширилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш