Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриядаги туркманлар Су-24 учувчилари ерга тушганидан кейин уларни отиб ташлагани маълум қилинди
Сурия туркманлари вакилининг маълум қилишича, унинг гуруҳидагилар Су-24 самолёти учувчилари бўлган икки ҳарбийни улар ерга тушиб, ҳали парашютдан чиқишга улгуришмаганида отиб ўлдиришган.
Бу маълумотдан олдинроқ, "Озод Сурия армияси" вакили Жоҳид Аҳмад ўз гуруҳидагилар Су-24 учувчиларидан бирининг жасадини Сурия ҳукумати қўлида асирликда бўлган шерикларидан бирига алмаштирмоқчилиги ҳақида хабар қилганди.
У учувчилардан иккинчиси қидирилаётганини қўшимча қилиб ўтган.
Бироз олдинроқ, Туркия томонидан чегарани бузиб ўтгани учун уриб туширилган Россияга тегишли Су-24 ҳарбий бомбардимончи самолётининг 2 учувчиси ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бу маълумот расман тасдиқланмаган.
Россия Мудофаа вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, самолёт фақат Сурия ҳудудида парвоз қилган.