Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:41 / 24.11.2015
6923
1 дақиқада ўқилади
Туркия Су-24 воқеаси сабаб мамлакатдаги АҚШ, Франция, Хитой ва Буюк Британия элчиларини чақирди
Туркия ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги АҚШ, Франция, Хитой ва Буюк Британия элчиларини Россиянинг авиаҳалокатга учраган Су-24 самолёти билан боғлиқ ҳолатни муҳокама қилиш учун чақирди.
Бу ҳақда Туркия ҳукуматининг расмий вакили маълумот берган.
Қайд этиш керакки, бу давлатлар БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари ҳисобланишади.
Аввалроқ Туркия ТИВ воқеа юзасидан мамлакатдаги Россия элчисини чақириб олган эди.