Жаҳон | 14:34 / 24.11.2015
5339
1 дақиқада ўқилади

Уриб туширилган самолётнинг учувчиларидан бири маҳаллий аҳоли томонидан қўлга олинган

Маҳаллий аҳоли вакиллари Сурия-Туркия чегараси яқинида уриб туширилган Су-24 самолётининг катапулта орқали ҳаётини сақлаб қолган учувчиларидан бирини қўлга олишди, дея хабар бермоқда CNN Turk телеканали.

Телеканал маълумотига кўра, ҳарбийни қўлга олганлар маҳаллий аҳоли – Сурия туркманларидир.

Reuters агентлиги маълумотига кўра, самолёт F16 қирувчиси томонидан уриб туширилган.