Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия ҳукумати Royal Bank of Scotland банкининг 38 млрд долларлик акциясини сотувга қўймоқчи
Буюк Британия ҳукумати Royal Bank of Scotland банкининг 28 млрд фунт стерлинглик (38 млрд долларлик) акциясини сотишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Буюк Британия Молия вазири Жорж Осборннинг “кузги номасида” айтилмоқда. У бу номасини парламентда тақдим қилди.
“Ҳукуматда бу активларга эгалик қилишга бошқа эҳтиёж йўқлиги сабабли, у давлат секторининг соф қарздорлигини қисқартириш учун улардан қутулишга ҳаракат қилади”, дейилмоқда ҳужжатда.
Бунда акцияларнинг катта қисмини 2020 йилдаги парламентдаги мандат тугагунча ва яна 5,8 млрд фунт стерлинглик акцияларни 2020-2021 йилларда сотиш режалаштирмоқда.
Августда Британия ҳукумати банкнинг 2 млрд фунт стерлинглик акцияларини сотган эди, бу банкдаги бутун давлат активларининг 5,2 фоизини ташкил қилган. Ҳаммаси бўлиб давлатга бу банкнинг 78 фоизи тегишли бўлиб, у 32 млрд фунт стерлингга (48,3 млрд долларга) баҳоланади.