Жаҳон | 09:58 / 25.11.2015
4793
1 дақиқада ўқилади

Франция самолётлари Ироқдаги ИШИДнинг қўмондонлик марказига зарба берди

Франция самолётлари Ироқнинг Мосул вилоятидан 45 км узоқликда жойлашган ИШИДнинг қўмондонлик марказига авиазарба берди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Франция президентининг Вашингтондаги ташрифи чоғида француз амалдори мамлакат ҲҲК Талль-Афар шаҳридаги террорчилар қўмондонлик пунктига авиазарбалар бергани ҳақида айтиб ўтган.
23 ноябрь куни Франциянинг “Шарль де Голль” авиаташувчиси Сурия ва Ироқдаги ИШИД марраларига зарбалар берди.