Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KUN.UZ дайжести: 25 ноябрь, Ўзбекистон хабарлари
Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 25 ноябрь куни Ўзбекистонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.
GM Powertrain Uzbekistan йилига 225 минг дона двигатель ишлаб чиқаради
GM Powertrain Uzbekistan қўшма корхонаси енгил автомобиллар учун йилига 225 минг дона двигатель ишлаб чиқаради.
Қирғизистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида 5 балли зилзила содир бўлди>>
Ўзбекистоннинг Андижон вилояти аҳолиси 24 ноябрь куни кечки соат 21:45да ўчоғи Қирғизистон ҳудудида бўлган зилзила таъсирини сезишган.
"Ўзбекэнерго": Электр энергияси аввалдан амалга оширилган тўлов эвазига берилади>>
2014 йилда Тошкентнинг Бектемир туманида 10 минг истеъмолчи электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиб, узатилаётган электр энергияси миқдорини аниқлаш, масофадан кўрсаткичларни ёзиб бориш, маълумотларни йиғиш ва бутун жараённи автоматик бошқариш тизими йўлга қўйилди. Натижада туманда қарздорлик ўсиши бартараф этилди.
Ўзбекистонда сайловчиларнинг ягона электрон реестри яратилади>>
Тошкентда “Сайлов тизими ва қонунчилигини янада демократлаштириш: Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибаси” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Германия тиббиёт соҳасида ҳамкорлик қилмоқда>>
2015 йилнинг 23 ноябрь куни Тошкентдаги Grand Mir Hotel меҳмонхонасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида “Марказий Осиёда соғлиқни сақлаш” лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди.Солиқ қўмитасида тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари учун штаб ташкил этилди>>
Dali Trade Corp Ўзбекистонда қўшма корхона очмоқчи>>
Жанубий Кореянинг Dali Trade Corp компанияси директори Санг Кю Лининг сўзларига қараганда, Навоий эркин индустриал ва иқтисодий зонасида полиуретан ва сэндвич-панеллар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Сейсмология институти: 10 балли зилзила эҳтимоли йўқ>>
Ўзбекистон Фанлар Академияси Сейсмология институти Тошкентда 10 балли зилзила бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилди.
Ўзбекистонда гидравлик экскваторлар ишлаб чиқариш ҳажми оширилади>>
Хитойнинг Хuzhou Construction Machinery Group (XCMG) компанияси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан Урганчдаги UzХCMG қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш бўйича ўзаро ҳамфикрлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.
Украина Ўзбекистон автомобиллари импортига 12,12 фоизлик махсус бож жорий этади>>
2015 йилнинг 5 декабридан Украина Халқаро савдо бўйича вазирликлараро комиссиясининг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларининг мамлакатга импортига божхона қийматининг 12,12 фоизи миқдорида махсус бож жорий этиш тўғрисидаги қарори кучга киради.
Сирдарё ва Хоразмда бир нечта зобитлар янги лавозимларга тайинланди>>
Ўзбекистон ИИВ структурасидаги бир нечта зобитлар жойларда янги лавозимларга тайинланди.
Ўзбекистонда темир йўлларнинг 29 фоизи электрлаштирилган>>
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг электрлаштирилган йўллари Ўзбекистондаги темир йўл узунлигининг 29 фоизини ташкил қилади.
Самарқанддаги масжидда юз берган ёнғин сабаблари маълум қилинди>>
23 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги «Сўзангарон» маҳалласида жойлашган «Хожа Нисбатдор» масжиди ёнидаги савдо дўконида электр симлари туташувидан ёнғин содир бўлган.
Қизил ярим ой жамияти 90 йиллигини нишонламоқда>>
Ўзбекистондаги энг кекса гуманитар ташкилот бўлмиш Қизил ярим ой жамияти бугун 90 йиллик юбилейини нишонламоқда.













