Жаҳон | 10:14 / 25.11.2015
2444
1 дақиқада ўқилади

Норвегия қочқинлар туфайли Шенген зонаси ичида чегара назорати чораларини жорий қилмоқда

Норвегия қочқинлар туфайли Шенген зонаси ичида чегара назорати чораларини жорий қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Эрна Сульбергга таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Швеция ўз чегараларини мустаҳкамламоқда, шу боис биз учун ҳам чегараларимиз ҳимояланган бўлиши муҳим. Бу ҳам хавфсизлик чораси, ҳам паромларда келаётган одамлар сонини назорат қилиш йўлидир”, - деди Сульберг хоним.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш