Жамият | 16:26 / 26.11.2015
3503
1 дақиқада ўқилади

Атамбаев олти миллионинчи қирғизистонликка айланган чақалоқ учун 1 млн сомлик депозит очтирди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 26 ноябрь куни туғилиб, олти миллионичи қирғизистонликка айланган чақалоқ оиласига алоҳида яшаш учун уй бериш бўйича ҳукуматга топшириқ берди.

Бундан ташқари, президент олти миллионинчи қирғизистонликлар рўйхатини очиб берган чақалоқ учун 1 млн. сомлик депозит очтирди.

6 миллионинчи чақалоқ билан бир вақтда туғилган яна 10 нафар чақалоқнинг ҳар бири учун 100 минг қирғиз сомида ижтимоий ёрдам пули ажратиладиган бўлди.