Жамият | 14:36 / 26.11.2015
5135
1 дақиқада ўқилади
Обама полициячилар афроамерикалик ўсмирни ўлдириши тасвирланган видеодан чуқур қайғуга тушганини билдирди
АҚШ президенти Барак Обама ўз фейсбукида 2014 йилнинг октябрида афроамерикалик 17 ёшли ўсмир Чикаго кўчаларидан бирида оқ танли полициячилар томонидан отиб ташлангани видеоси интернетда пайдо бўлиши муносабати билан пост қолдирди.
"Шукроналик кунида туриб мен шунга ўхшаш нохуш воқеалар туфайли ўз яқинларини йўқотган кишиларга ҳамдардлигимни билдираман. Мен ўзим туғилган шаҳарда бўлиб ўтган тинч намойиш иштирокчиларининг қайғусини тушунаман", дея ёзган Обама.
Бироз олдинроқ, Чикаго полицияси ходимлари ушбу видеони намойиш қилгач, 100 нафарга яқин киши шаҳар марказида митинг уюштирди.