Жаҳон | 18:02 / 26.11.2015
13224
1 дақиқада ўқилади

Россия Сурияда С-400 мажмуасини ишга туширади

Россиялик ҳарбийлар Сурия ҳудудида С-400 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракета мажмуасини ишга туширади. Бу ҳақда РИА «Новости» нашри хабар тарқатди.

Қайд қилинишича, ҳаво ҳужумига қарши ракета мажмуаси бир кун давомида Подмосковья ҳарбий-транспорт авиацияси орқали етказиб берилади. 

Ракета мажмуасининг Сурияга олиб кирилишига ҳудудда парвоз қилаётган Россия самолётларини ҳимоя қилиши зарурияти сабаб сифатида кўрсатиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Владимир Путин Мудофаа вазирлигининг С-400 Хмеймимдаги қароргоҳга ўрнатиш бўйича таклифига розилик берганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш