Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:41 / 27.11.2015
7137
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған Путинга 30 ноябрда учрашишни таклиф қилди, бироқ ҳали жавоб олмади
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путинга Парижда 30 ноябрда учрашишни таклиф қилди. Бу ҳақда у CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Туркия президенти ҳозирча жавоб олмаганини айтди.
“Мен Путин билан 30 ноябрда Парижда учрашишни сўрадим, бироқ ҳозирча жавоб олмадим”, деб айтди Эрдўған.
Аввалроқ Эрдўған Су-24 билан юз берган вазиятдан кейин Путинга қўнғироқ қилиб тушишга ҳаракат қилгани, бироқ Путин жавоб бермагани айтганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш