Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KUN.UZ дайжести: 27 ноябрь, Ўзбекистон хабарлари
Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 27 ноябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.
Ислом Каримов Наманган вилояти ҳокимининг алмаштирилиши сабабини айтди>>
26 ноябрь куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Челябинскдаги шахтада ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг яқинлари 2 миллиондан зиёд товон пули олишади>>
Россиянинг Челябинск вилоятидаги “Марказий” (“Центральная”) конида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 2 миллион 25 минг рубль миқдорида суғурта товон пули тўланади.
Ислом Каримов: Наманган шаҳри чегараларини аниқлаштириш керак. Қаерда шаҳар, қаерда туман бошланишини билиб бўлмайди>>
26 ноябрь куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.
Ўзбекистонда ОИВ билан касалланган оналардан туғилган болаларнинг 99,8 фоизи соғлом дунёга келган>>
Ўзбекистонда ОИВ (одам иммуновируси) билан касалланган оналардан туғилган болаларнинг 99,8 фоизи соғлом дунёга келган.
Қамчиқ довонида табиий ҳодисаларни кузатиш тизими ишга тушади>>
2016 йилдан Фарғона водийсидаги Қамчиқ довонида хавфли табиат ҳодисаларини мониторинг ва кузатиш учун янги тизим ишга туширилади.
Тошкентда 300дан ортиқ янги локал буғ қозонлари ўрнатилади>>
Яқин 5 йил ичида “Тошиссиққуввати” ишлаб чиқариш бирлашмаси 312 янги локал буғ қозонини ишга туширишни режалаштирмоқда.
“Жазоир билан дўстлик” Ассоциацияси ташкил этилди>>
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов шу йилнинг 26 июнь куни Жазоир Халқ Деморактик Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Носир Бушеритдан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” янги А320 тренажёрини ишга туширди>>
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси авиапаркининг чет эл самолётлари билан тўлиб бораётгани муносабати билан уларга мос янги тренажёрларни ўрнатиш эҳтиёжи туғилмоқда.
Тошкентда бир нечта автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди: қурбонлар бор>>
26 ноябрь куни Роҳат айланма йўлининг Оҳангарон йўлида бир нечта автомобиль иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Қаршида порнографик ва лицензияланмаган дискларни сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди>>
Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида порнографик ва лицензияланмаган дискларни сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.
Қашқадарёдаги қишлоқлардан бирида қарийб уч млн сўмлик озиқ-овқат ўғирлаб кетилди>>
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшовчи Ойсулув исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли дўкондан 2.7 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ўғирлаб кетилганини билдирди.
Шаҳрихонлик йигит қишлоқдошининг машинасида айлангани чиқиб, ўғирликда айбланди>>
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи Баҳодир Шокиров исмли йигит машина ўғирлашда айбланиб, ҳибсга олинди.










