Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 00:02 / 27.11.2015
5649
1 дақиқада ўқилади
Москванинг “Локомотив” футбол жамоаси “Спортинг” билан учрашувга метрода борди
Москванинг “Локомотив” футбол жамоаси Европа лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридаги “Спортинг” билан учрашувга метрода етиб олди.
Клуб йўлдаги тирбандликлар туфайли клуб автобусидан фойдаланишдан воз кечди.
“Ҳа, улар метрода кетмоқдалар”, деб айтди клуб директори Кирилл Котов.

Учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да бошланди.