Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 16:16 / 27.11.2015
5373
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: ФИФА «Реал»ни 1 йил давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилди
ФИФА тартиб-интизом қўмитаси "Реал"га иккита трансфер муддати давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйиш тўғрисида қарор қабул қилган.
El Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, мадридликлар жамоаси вояга етмаган футболчиларни рўйхатдан ўтказиш регламентини бузгани учун шундай жазога тортилади.
ФИФА мазкур қарор қачондан кучга киритиши ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» клуби худди шундай қоидабузарлик туфайли 2016 йилнинг январь ойига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганди.