Жаҳон | 23:51 / 27.11.2015
4764
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Туркияда номаълумлар лицейга ҳужум қилиши оқибатида 10 ўқувчи яраланди

Туркиянинг Ботмон вилоятидаги Анадолу лицейига пичоқлар билан қуролланган бир гуруҳ номаълум босқинчилар ҳужум қилди. Haber 7 телеканалининг маълум қилишича, ҳужум оқибатида камида 10 ўқувчи яраланган.

Босқинчилар беркинишга муваффақ бўлган. Жароҳат олганлар шифохонага етказилган.
Воқеа жойида полиция иш олиб бормоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш