Жамият | 10:45 / 27.11.2015
5691
1 дақиқада ўқилади

Остонада 3та сауна эгаси қўшмачиликда айбланиб, қўлга олинди

Қозоғистон пойтахтида 3та сауна хўжайинлари қўлга олинди. Бундай муассасаларда қўшмачилик ҳолатлари кузатилаётгани борасидаги аризалар ва шикоятлар асосидаги тезкор тадбирлар Остонада 23-25 ноябрь кунлари ўтказилди. Бунинг натижасида 3та муассасада содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар чоп этилди.

Жумладан, 23 ноябрь куни айбдорлардан бири, 38 ёшли аёл, 29 ёшли бошқа бир аёлни “мижоз”га 5 минг тангага “тақдим этгани” аниқланди.

Муассасалардан бирида 17 ёшли қизнинг фоҳишалик билан шуғулланиб келаётгани аниқланди. Сауна эгаси бўлган, номи келтирилмаётган 48 ёшли эркак бу ҳамда 20 ёшли яна бир қизни қўрқитиш йўли билан фоҳишалик фаолияти билан шуғулланишга мажбур қилгани айтилмоқда.

Рейд давомида бундай турдаги ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи 30 нафар қиз қўлга олинди, улардан 4 нафари Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланди.
Таъкидланишича, қўлга олинганлар билан профилактик тадбирлар ва суҳбатлар ўтказилган. Шунингдек, улар тегишли рўйхатларга киритилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш