Ўзбекистон | 16:08 / 27.11.2015
3658
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 300дан ортиқ янги локал буғ қозонлари ўрнатилади

Яқин 5 йил ичида “Тошиссиққуввати” ишлаб чиқариш бирлашмаси 312 янги локал буғ қозонини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 26 ноябрь куни ўтказилган брифинг чоғида корхона директори Фарҳод Ҳамидхонов маълумот берди.

Таъкидланишича, бугунги кунда “Тошиссиққуввати” ИЧБ УК тасарруфида жами 170та қозонхона бўлиб, булардан 3таси марказий ҳамда 116таси локал, 51таси модул типидаги автоматик тарзда ишловчи қозонхоналардир.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш