Жаҳон | 17:48 / 28.11.2015
2556
1 дақиқада ўқилади

Грузияда ИШИД таркибига қўшилиб кетган 50 нафар фуқаро фаолияти юзасидан тергов олиб борилмоқда

Грузия давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари ўринбосари Леван Изория бугунги кунда Сурияда мамлакатнинг 50 нафар фуқароси жангарилар томонида туриб ҳарбий тўқнашувларда иштирок этаётганини маълум қилди.

Маҳаллий “Имеди” телеканали эфиридаги чиқиши чоғида у мазкур фуқароларга нисбатан тергов ҳаракатлари амалга оширилаётганини айтди. Изориянинг ишонтиришича, Грузия қайтган тақдирда тилга олинган шахслар суд олдида жавоб беради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш