Спорт | 09:56 / 28.11.2015
2157
1 дақиқада ўқилади

Жаҳонгир Воҳидов Central Asia Cup 2015 етакчилари қаторига кирди

27 ноябрь куни Олмаота шаҳрида Марказий Осиё шахмат кубогининг 7-тури бўлиб ўтди. Қуръа ташлаш натижасида тошкентлик спорт усталари самарқандлик рақибларга қарши келишди. Турнирнинг иккинчи тахтасида халқаро гроссмейстерлар Антон Филиппов (Тошкент) ва Жаҳонги Воҳидов (Самарқанд) ўйин ўтказишди. У самарқандлик спорт устаси фойдасига 0:1 ҳисоби билан якун топди. 6-тахтада халқаро спорт устаси Владимир Егин (Тошкент) самарқандлик гроссмейстер Марат Жумаев устидан ғалаба қозонди. Натижада Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги ҳисоб тенглашди: 1:1.

Шунингдек, Фаррух Амонатовнинг иккинчи марта дуранг ўйнаши рақиблари унга етиб олишига имкон туғдирди.
7-тур якунларига кўра 6 очкодан тўплай олган 3 гроссмейстер дастлабки 3 поғонани банд қилиб турибди: Фаррух Амонатов (Тожикистон), Жаҳонгир Воҳидов (Ўзбекистон), Пётр Костенко (Қозоғистон).

Magichess.uz ресурсининг маълум қилишича, тур доирасида ўзбекистонлик юниор Тимур Игонин халқаро тоифадаги гроссмейстер Муртас Қажғалеев (Қозоғистон) билан дуранг ўйнади.