Жамият | 14:15 / 28.11.2015
6522
1 дақиқада ўқилади

Учқудуқдаги Шимолий кон бошқармаси ҳарбийлашган қўриқлаш отряди бошлиғи пора устида қўлга олинди

Навоий вилояти Учқудуқ шаҳридаги Шимолий кон бошқармасига қарашли идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Бахтиёржон Раҳимов пора устида қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, фуқаро Улуғбек Исломов шаҳарга иш излаб келиб, мазкур отрядда хизмат қилувчи Жафар Абдулов билан танишиб қолган ҳамда шу қўшилмада хизмат қилиш ниятини билдирган. Бунга жавобан Абдулов Раҳимов орқали бу ишни ҳал қилиб бера олишини, бунинг учун 2 млн сўм талаб қилинишини айтган.

Аммо Исломов порахўрлик ҳаракати ҳақидаги тегишли жойларга мурожаат қилишни маъқул топган.
Натижада Раҳимов Абдуловдан 1.2 млн сўм олаётган пайтда жиноят устида қўлга олинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш