Жаҳон | 22:44 / 29.11.2015
2158
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда Санта-Клаус либосидаги ўғри вертолётни олиб қочди

Сан-Паулу полицияси Robinson 44 вертолётини Санта-Клаус либосида ўғирлаган ўғрини қидирмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Ўғри вертолётни 27 ноябрь куни оммавий савдо куни бўлмиш “Қора жума”да Кампо-Марте аэропортидаги авиатакси ёрдамида ижрага олади.

“Санта-Клаус” парвоз вақтида учувчига шаҳар чеккасида уларни яна бир киши кутиб турганини, ўша ерга учишлари лозимлигини айтади. Жиноятчилар учувчининг қўл-оёғини боғлашади ва ўзлари вертоёлтни номаълум йўналишга олиб қочишади.

Орадан бир қанча вақт ўтгач, учучини қутқаришга муваффақ бўлишади ва полицияга мурожаат этишади. Ҳозирча вертолёт ўғрисини топишга муваффақ бўлишмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш