Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 23:01 / 29.11.2015
3468
1 дақиқада ўқилади
Чилонзордаги хонадонлардан биридан 7 млн сўмлик қимматликлар ўғирлаб кетилди
Чилонзордаги хонадонлардан биридан 7 млн сўмлик қимматликлар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, жиноятни 18 ёшли Фаррух исмли йигит амалга оширган. Қўлга туширилиб, сўроқ қилинганида у анча вақтдан буён ноқонуний ишлар билан шуғулланиб келгани аниқланди.
Ботир исмли шахснинг уйига ўғриликка кирган Фаррух у ердан 3 млн сўмлик ноутбук, 200 минг сўмлик сумка ва 4.8 млн сўмлик пул олиб чиққани маълум бўлди. Моддий қимматликлар эгасига қайтарилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш