Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:37 / 30.11.2015
5875
1 дақиқада ўқилади
Обама Путинга Су-24 фожиасидан афсусда эканлигини билдирди
АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путинга Парижда бўлиб ўтаётган иқлим масалалари бўйича саммитда Су-24 бомбардимончисининг Суриядаги ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида эълон қилинган.
“Обама Сурияда турк ҳарбий-ҳаво кучларининг Россия самолётини уриб туширилганидан афсусда эканлигини билдириб ўтди”, — дейилади маълумотда.