Жаҳон | 00:21 / 30.11.2015
4652
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонининг Ямандаги авиазарбаси натижасида хусийчилар етакчисининг акаси ҳалок бўлди

Саудия Арабистони коалициясининг Яман шимолидаги бомбардимони вақтида “Ансороллоҳ” ҳаракатининг етакчисининг акаси бўлмиш Иброҳим Бадруддин ал Хусий ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Al-Arabiya.

Каналнинг маълумотига кўра, Абдул Малик ал Хусийнинг акаси Саудия Арабистони чегараси яқинидаги Саада шаҳрида ҳалок бўлган.

Айни вақда “Ансороллоҳ” ҳаракати вакиллари ушбу маълумотни тасдиқламаган ҳам, инкор ҳам этмаган.