Жаҳон | 22:17 / 01.12.2015
2518
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Ироққа ИШИД билан курашда ёрдам бериши учун махсус бўлинмаларини жўнатади

АҚШдан Ироққа ИШИД жангариларига қарши курашда ёрдам бериши учун махсус тайёргарликдан ўтган ҳарбий отрядлар юборилади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Эштон Картерга асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Унинг қайд этишича, бу бўлинмалар Сурия ҳудудида ҳам ИШИДга қарши ҳарбий амалиётларда иштирок этиши мумкин.

"Махсус ҳарбий хизматчилардан таркиб топган бўлинмалар ўз миссияси давомида ҳарбий рейдлар амалга ошириши, гаровдагиларни озод этиши, душман тўғрисида маълумот йиғиши ҳамда жангариларнинг раҳбарларини қўлга олиш бўйича ҳаракатларни бажариши назарда тутилган", дейди Картер.

Ўтган ҳафтада АҚШ Суриянинг Кобани шаҳрига 50 нафар ҳарбий юборганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш