Жаҳон | 15:06 / 01.12.2015
3633
1 дақиқада ўқилади

Австралиянинг ИШИДга “адаш” тумани номини ўзгартирмайди

Австралиянинг Квинсленд штатидаги Айзис (Isis) тумани маслаҳатчиси аҳоли билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида бир хулосага келингани ва туман номи ҳамда унинг машҳур регби жамоасининг номи ўзгармаслигини маълум қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.

Квинслендда жойлашган мазкур туман номи ИШИД ташкилотининг инглизча қисқартмаси (ISIS) билан уйғунлиги боис англашилмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, мазкур маъмурий бўлинманинг Isis Devils номли регби жамоаси ҳам бор.
Аммо туман раҳбарияти бундай англишлмовчиликдан қўрқиб, тарихан мустаҳкамланган ва яхши таниш бўлиб қолган номлардан воз кечиш ниятлари йўқлигини баён қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш