Спорт | 19:03 / 01.12.2015
3624
1 дақиқада ўқилади

«Челси» 60 минг томошабин сиғимига эга бўладиган янги стадиони лойиҳасини тақдим этди

Лондоннинг «Челси» клуби Хаммерсмит ва Фулҳэм боролари ҳокимлигига ўз уй учрашувларини ўтказадиган стадионининг янги лойиҳасини тасдиқлаш учун юборди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, янги лойиҳага кўра, стадион сиғими 41,6 мингдан 60 минг ўриндиққача кенгайтирилади.

«Стэмфорд Бриж» ўриндиқларидан ташқари мухлисларнинг ўйинни томоша қилиши, энг яқин метро бекати орқали стадионга ташриф буюриши учун шароитларни яхшилаши ҳам кўзда тутилган.

Агар мазкур лойиҳа тасдиқланса, янги стадионнинг қурилиш ишлари 2016 йилнинг май ойидаёқ бошланиши кутилмоқда. Қурилиш ишлари 2020 йилда якунланиши кўзда тутилган. Янги лойиҳада стадион ичида клуб музейи, овқатланиш учун алоҳида кафелар жой олган.

Маълумотларга кўра, янги стадион қурилиши вақтида «Челси» Англия терма жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган «Уэмбли» стадионини ижарага олиши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш